Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САРИҚ САССИҚКУЗАН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган тур.

Тарқалиши

Устюрт, Қизилқум саҳроси, Мирзачўл ва Қарши чўли, Зарафшон дарёси водийси, Амударё ва Сирдарё, Бухоро ва Самарқанд воҳаси, Тянь-Шань ёнбағирлари ва қисман Помир-Олой. Ареали узилиб қолган. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё, Жанубий Сибирь, Мўғулистон, Шимолий Хитой ва Европа.

Яшаш жойлари

Тупроқли чўллар, адирлар ва тоғ ёнбағирлари. Баъзан қумли чўлларда ҳам учратиш мумкин. Барча яшаш жойлари атрофида кўпинча сариқ юмронқозиқ маконлари бўлади.

Сони

Текисликларда табиатан кам сонли, тоғ ёнбағирларидаги яшаш жойларида жуда камёб. Ҳозирги вақтда тарихий ареалининг 60 % дан ортиғи қишлоқ хўжалиги мақсадида ўзлаштириб бўлинган, тур фақатгина ўзлаштирилмаган тупроқли чўл ва тоғ ёнбағирларида сақланиб қолган. Узоқ муддатли истиқболда тур сони кўп жиҳатдан озуқа базаси – кемирувчилар сонига боғлиқ.

Яшаш тарзи

Асосан оқшом ва тунлари фаол ҳаёт кечиради, йилнинг иссиқ мавсумларида кундузи ҳам фаоллашади. Кемирувчилар инига жойлашиб олади. Февраль ойининг охири ва март ойининг бошида жуфтлашади. 1,5 ой давом этадиган бўғозлик давридан сўнг, 6-10 та бола туғади. Болалари сентябрь ойидан мустақил ҳаёт кечира бошлайди. 10 ойлик пайтида жинсий вояга етади. Асосан сариқ юмронқозиқ билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Қўриқ ерларнинг жадал ўзлаштирилиши, яшаш жойлари ўзгариши ва таназзули.

Кўпайиш холати

Маълумотлар йўқ.

Муҳоваза чоралари

Мавжуд яшаш жойларини сақлаш ва ҳолатини назорат қилиш, овлашни бутунлай тақиқлаш.