Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚЎНҒИР АЙИҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, кенг, бироқ мозаик тарқалган кенжа тур.

Тарқалиши

Fарбий Тянь-Шань, ғарбий Помир-Олой. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистоннинг шимоли, Хитой (Шинжон), Непал, Шимолий Евроосиё ва Шимолий Америкада – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Тоғларнинг д.с.б. 1500- 3500 м бўлган ўрта ва юқори қисмлари – тоғ ўрмони, сийрак ўрмон, субальп ва альп ўтлоқлари.

Сони

1970-1980 йилларда Ғарбий Тянь-Шанда 200-220 таси ҳисобга олинган; муҳофаза чоралари туфайли сони барқарорлашган. Fарбий Тянь-Шанда умумий кўрсаткич 250-300 тага етган. Писком дарёси водийсининг юқори қисмида 1 та йирик дарада 2-3 та, Чотқол қўриқхонасида 40- 45 таси қайд этилган. Ғарбий Помир-Олойда катта қисми Ҳисор тизмасида ҳаёт кечиради. Ҳисор қўриқхонасида қўнғир айиқлар ўртача 157 тани ташкил этади.

Яшаш тарзи

Март-октябрда кўпинча эрталаб ва кечки пайтлари фаол, инларига беркинади ва ўша ерда қишлайди ҳам. Майиюнда жуфтлашади; икки йилда бир марта – январь-февралда – болалайди (1-3). Болалари март-апрелда инларидан чиқади, 3-4 ёшида жинсий вояга етади. Мевалар, илдизлар, баъзан сутэмизувчилар, ҳашаротлар, ўлаксалар билан озиқланади. 30 йилгача яшайди.

Чекловчи омиллар

Браконьерлик, яшаш жойларининг мозаиклиги, безовталик омиллари.

Кўпайиш холати

Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг I Иловасига киритилган.