Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Бирштейн энгидросомаси (Enhydrosoma birsteini)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган локал Орол эндемик тури.

Тарқалиши

Орол денгизи. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Денгизнинг қирғоқ бўйи ва чуқур жойлари. Сув тубида ва сув ўтларининг орасида яшайди.

Сони

Кам топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Личинкаси сув қатламида фаол сузиб юради. Органик чириндилар ва микросув ўтлари билан озиқланади. Овланадиган балиқлар учун муҳим озуқа унсурларидан саналади.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши.

Кўпайиш холати

Сунъий шароитда кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш тарзи ва ареалини мукаммал ўрганиш, шўрхок сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда сақлаш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш.