Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Бухоро туншапалак

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган (балки йўқ бўлиб кетган), локал тарқалган ўтроқ тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [DD].

Тарқалиши

Самарқанд шаҳри атрофи. Ўзбекистондан ташқарида: Жануби-ғарбий Тожикистон. Fарбий Сибирь жануби, Узоқ Шарқ, Корея, Хитойда – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Текисликлар, тоғ этаклари ва воҳалар.

Сони

Одатда якка ҳолда ёки кичик гуруҳларда (3-5 та), баъзан колония шаклида учрайди (Самарқанд яқинида 1957-1963 йилларда қумтошли ерости йўлларида 100-500 тадан иборат Ўзбекистонда ягона колонияси яшар эди, кейинчалик яшаш жойлари бузилиб кетган. Сўнгги 50 йилда янги маълумотлар йўқ.

Яшаш тарзи

Ўзбекистонда етарлича ўрганилмаган. Апрель-октябрда тунлари фаол, кундузи ташландиқ харобаларга, ғорларга, қоя ёриқларига, эски ерости йўлларига беркинади. Якка-якка ҳолда қишни ҳам ўша ерда ўтказади. Баҳор ва кузда 100 км гача кўчади. Июль-августда жуфтлашади, кейинги йил июнь-июлда болалайди (1-2), улар бир қишлашдан сўнг жинсий вояга етади. Тунда учадиган ҳашаротлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Яшаш жойларининг йўқ қилиниши, беркиниб ётган жойларида безовта қилиниши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Сақланиб қолган барча популяцияларини аниқлаш, муҳофазасини ташкил қилиш, ареали, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.