Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УЗУН ИГНАЛИ КИРПИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, мозаик тарқалган, кам сонли тур.

Тарқалиши

Устюрт ясси текислиги, Ғарбий Помир-Олой тоғ этаклари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Уммон, Эрон, Афғонистон, Покистон ғарби. Ҳинд д. воҳасида (Покистон) – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Тупроқли чўллар, тоғ этаклари, воҳалар.

Сони

Доимо кам бўлган. Ҳозирда сони бир неча мингдан ошмайди, айрим жойларда қисқариб бормоқда.

Яшаш тарзи

Март-октябрда тунлари фаол, кундузи кемирувчилар ва тошбақалар уяларига беркинади, ўша ерда қишлайди ҳам. Март-апрелда жуфтлашади, май ойида болалайди (2-5). Болалари июлда илк бор уясидан чиқади, қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Ҳашаротлар, судралиб юрувчилар, серсув мевалар, ўлаксалар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл зоналарида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, айниқса, шудгорлаш ва суғориш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Нурота ва Зомин қўриқхоналарида ҳамда Қуйи Амударё биосфера резерватида муҳофаза остига олинган.