Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҒУРРАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, камайиб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи Осиё (1) ва учиб ўтувчи (2) кенжа турлар. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Ғарбий Тянь-Шань ва Ғарбий Помир-Олойнинг пасттоғлари, Сирдарё, Амударё, Зарафшон ва Қашқадарё дарёси водийлари, Шерабод, Сурхондарё (уялаш); текислик ва тоғолди ҳудудлар, жумладан, чўл ва даштлар (учиб ўтиш, кўчиш). Ўзбекистондан ташқарида: Европа, Ғарбий Сибирь жануби, Олд ва Ўрта Осиё, Африка шимоли (уялаш), Сенегалдан шарқ томон Судангача (қишлаш).

Яшаш жойлари

Водий ва текисликлардаги паст тоғ тўқайзорлари, деҳқончилик учун ўзлаштирилган ҳудудлар, аҳоли яшаш пунктлари (уялаш); донли экин майдонлари (кўчиш). Тоғда д.с.б. 1800 метргача кўтарилади. Дарахт-бута ўсимликларда, донли экин майдонларида яшайди.

Сони

Ўтмишда кўп бўлган, бир неча юз мингтагача уялаган. Ўтган асрнинг 80-йилларида Қизилқум чўлидаги Томди воҳасида сони ҳар 10 гектарга 4,3 тадан тўғри келган. Бу кўрсаткич Зарафшон воҳасида 9,6-18 та, Бухоро чегарасида – 12 та бўлган. Кейинги 30 йилда сони кескин камайган. Қарши шаҳрида охирги 25 йилда кундузги ҳисоб бўйича 128 тадан 4 тагача камайган. Тошкентда 2015 йили фақат бир жуфт борлиги аниқланган. 2015 йил баҳор ва ёзда Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Навоий ва Бухоро вилоятида кузатишлар олиб борилганда, ушбу турга мансуб қуш битта ҳам учрамаган. Россия ва Қозоғистонда ҳам уларнинг сони 80-90 % гача камайиб кетган бўлса, Европада охирги 16 йил ичида 30-49 % га камайгани маълум.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши апрель ойининг охири ва май ойига тўғри келади. Алоҳида жуфт ҳосил қилган ҳолда дарахтларга ин қуради. Май-июль ойларида 2 та, баъзан учта тухум қўяди. Полопонлари 14-15 кунда тухумдан чиқиб, июль-август ойида уча бошлайди. Кўчиши – август-сентябрь ойларида. Кузги учиб ўтиши – август-октябрь ойида. Ерда ёввойи ўтлар ва бошоқли ўсимликлар уруғлари, шунингдек, майда умуртқасиз жониворлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Уялаш ва емиш жойларининг йўқолиши, учиб ўтиш йўлларида овлаш кўплиги.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қўриқхоналарда ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.