Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОСИЁ МОКИ ЛОЙХЎРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Жанубий Оролбўйи, Сирдарёнинг ўрта оқими (Чиноз шаҳри атрофи, Тузкон ва Далварзин кўллари), Денгизкўл (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Сибирь (уялаш), Жануби-шарқий Осиё (қишлаш).

Яшаш жойлари

Текисликдаги сув ҳавзаларининг ботқоқлашган қирғоқлари ва саёзликлари.

Сони

Доимо кам бўлган. Якка ҳолда ва гуруҳ (2-6) бўлиб учиб ўтади. Сўнгги йилларда якка-якка ва кичик галалари Судочье кўлида, Тузкон ва Денгизкўл қирғоқ бўйларида кузатилган. Дунёдаги популяцияси 23 мингтани ташкил қилади. Тренди номаълум, глобал иқлим исиши ва яшаш жойларининг ўзгаришига боғлиқ равишда қисқариб бораётгани тахмин қилинади.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – апрель-май ойида, кузгиси – июль-сентябрь ойида. Майда балиқ ва сув умуртқасизлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Қишлаш ва кўчиш йўлларидаги яшаш жойларининг ўзгариши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье, Тузкон ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.