Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КАТТА УЗУНБУРУН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, сони камайиб бораётган учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Текислик ва тоғолди сув ҳавзалари (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Марказий Европадан то Байкалортигача Евроосиёнинг ўрмон ва чўл ҳудудлари (уялаш), Ўрта Ер денгизи, Африка, Олд ва Жанубий Осиё (қишлаш).

Яшаш жойлари

Қирғоқ бўйларининг ботқоқлашган жойлари ва текислик сув ҳавзаларининг саёзликлари. Қизилқум чўли устидан ҳам учиб ўтади.

Сони

Доим кам сонли бўлган. Ўтмишда учиб ўтиш мавсумида 3-15 тадан иборат галалар ҳосил қилган бўлса, ҳозирда саноқли учрайди. Сўнгги 15 йилда дунёдаги популяцияси сони 20-30 % га қисқариб кетгани тахмин қилинади.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартмай ойларида, кузгиси – август-октябрь ойида. Баъзан айримлари ёзни ҳам шу ерда ўтказади. Сувда яшовчи умуртқасиз жониворлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Уялаш ареалида, кўчиш йўлида ва қишлаш жойларида дов-дарахтлар кесилиши, ботқоқлар қуритилиши, қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва бошқалар натижасида яшаш жойларининг қисқариши ҳамда ўзгариши, асосий тўхташ жойлари ўзгариши, овлаш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье, Қорақир, Тузкон ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.