Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Соясевар аллолобофора (Allolobophora umbrophila)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:R): Шимолий Туркистонинг заиф, табиатан камёб, локал эндемик тур

Тарқалиши

Хумсон қ. атрофи (Қоржантов т.).

Яшаш жойлари

Буталар билан зич қопланган ёнғоқли ва бошқа мевали тоғ (д.с.б. 1000-1300 м) ўрмонлари. Тупроқда, чуқур ер ости йўлларида яшайди.

Сони

Локал популяцияларда ҳар квадрат метрда 10 тагача учрайди.

Яшаш тарзи

Бир неча йил яшайди. Чириётган ўсимлик қолдиқлари билан озиқланиш ва кўпайиш учун тупроы юзасига чиқади. Гермафродит, май ойида (баъзан, кузда ҳам) бир-бирини ўзаро уруғлантириш орқали кўпаяди; 1-2 дона пилла ичига 1-2 тадан тухум қўяди. Йилнинг қурғоқ даврида то ёғингарчиликлар бошлангунига қадар чуқур тупроқ остида ҳаракатсиз ётади. Тупроқни яхшилайди.

Чекловчи омиллар

Тоғ ёнбағирларидаги дарахт буталарнинг кесиб ташланиши, яйловдан чорвачиликда ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш; заҳарли кимёвий моддаларни кенг қўллаш, тупроқнинг кимёвий моддалар билан ифлосланиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади. Тупроқни ифлосланишдан сақлаш лозим.