Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЙЎРҒА ТУВАЛОҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи шарқий кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Устюрт ясси текислиги, Қизилқум саҳроси ва Қарши чўли (уялаш, кўчиш), Жанубий Қизилқум (номунтазам қишлаш), Мирзачўл (ўтмишда уялаш, кўчиш). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Кавказорти, Миср, Fарбий Осиё, Олтой ва Мўғулистон (уялаш), Fарбий Осиё жануби ва Ҳиндистон (қишлаш), Ўрта Осиёнинг жануби (номунтазам қишлаш). Шимолий Африка, Канар оролларида – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Чўлларнинг барханли, шўрхок қисми (уялаш), воҳалардан ташқари барча текисликлар (учиб ўтиш)

Сони

1,5-3 минг донаси уялайди (ҳар бир квадрат километрда 0,05-0,4 дан), 20 мингга яқини учиб ўтади. 1960-йилларда сони ва ареали қисқарган; 1980-йиллардан бошлаб қисқариши кескинлашган. 2010 йили Мирзачўлда тадқиқот ўтказилганда ушбу тур топилмаган. Сўнгги йилларда кўпроқ қишлов мавсумида учрай бошлади. Мавжуд маълумотларга кўра, дунёдаги популяцияси (33-67 мингта) кейинги йилларда 39-40 % га камайган.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб келиши – февраль-март ойида. Апрель-май ойида ерга 2-5 та тухум қўяди ва 21-24 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август-ноябрь ойида. Ўт ва ўт уруғи, умуртқасизлар, майда кемирувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Қишлоқ хўжалиги ривожланиши, саноат ўзлаштирилиши, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ўсишига боғлиқ равишда қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши (1960-йиллардан), браконьерлик. Учиб ўтиш ва уялаш даврида қурол ва лочинлар ёрдамида рухсатсиз овлаш (1980-йиллардан), тухуми ва полопонларини йиғиш, электр узатиш линияларида нобуд бўлиши.

Кўпайиш холати

Ўзбекистондаги иккита парваришхонада йўрға тувалоқ экологияси ва уларни кўпайтириш ҳамда мунтазам равишда ёввойи табиатга қўйиб юбориш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жанубий Қозоғистонда ҳам тутқунликда вояга етказилган қушлар табиатга қўйиб юборилмоқда. Шунингдек, Исроил ва Саудия Арабистони парваришхоналарида ҳам кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қарнабчўл буюртмахонаси ва “Жайрон” экомарказида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.