Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЎХТА ТУВАЛОҚ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган учиб ўтувчи Европа кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Устюрт ясси текислиги (учиб ўтиш); Жануби-шарқий Қизилқум, Сирдарё, Келес, Чирчиқ, Оҳангарон ва Зарафшон дарёси воҳаси, Сурхондарё ва Шерободдарёларнинг қуйи қисмлари (учиб ўтиш, номунтазам қишлаш); Мирзачўл ва Далварзин чўли, Нурота тоғи этаклари (учиб ўтиш, ўтмишда – уялаш). Ўзбекистондан ташқарида: Европа, Шимолий Африка, Қозоғистон, Fарбий Сибирь жануби (уялаш); Fарбий Осиё (уялаш, қишлаш); Туркманистон, Тожикистон (қишлаш). Шарқий Сибирь жануби, Мўғулистон, Приморье (уялаш). Корея ва Хитойда (қишлаш) – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Тоғ этакларидаги серўт текисликлар, яримчўллар, бедазорлар.

Сони

Ўтмишда уялаши кам, учиб ўтиши одатий бўлган. Ҳозирда уяламайди, учиб ўтиши ва қишлаши даврий тус олган. Айниқса, совуқ келган қиш мавсумида якка ҳолда ва кичик галаларда (11 тагача) учиб ўтади. Дунёдаги популяцияси (44-57 мингта) қисқармоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Апрель-май ойида ерга 2-3 тухум қўяди ва 21-28 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши эса октябрь-ноябрь ойларига тўғри келади.

Чекловчи омиллар

Чўл ва яримчўл ҳудудларда қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида яшаш жойлари таназзули ва камайиб кетиши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Европа парваришхоналарида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг I Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.