Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МАЛЛАБОШ ЛОЧИН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, ярим ўтроқ кенжа тур.

Тарқалиши

Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой, Қизилқумдаги қолдиқ тоғлар (уялаш). Барча ҳудудларда кўчиб юради. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта ва Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон (уялаш), Ҳиндистон (қишлаш). Шимолий Африка ва Арабистонда – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Соғ тупроқли жарликлар, паст ва қолдиқ тоғлар тошқоялари (уялаш).

Сони

Доимо кам бўлган. 1990-йиллардан локал камайиб бормоқда. Ўтган асрнинг 90-йилларида Шеробод водийсида Дарбанддан Шеробод шаҳригача камида 4 жуфт, 2006 йилда эса фақат 1 жуфти уялаган. Сорабулоқ водийсида (Зарафшон тоғ тизмасининг Қашқадарё вилоятидаги ҳудуди) – 2015 йилда 1 жуфт. Жами 15-20 жуфти уялайди деб тахмин қилинади. Жанубий ҳудудларда саноқли маллабош лочинлар қишлаб қолади.

Яшаш тарзи

Қоялар ва жарликларда уялайди, февраль-апрель ойида 3-5 та тухум қўяди ва 28-30 кун босиб ётади. Полопонлари май-июнь ойида уча бошлайди. Куз ва қишда узоқ масофаларга кўчади. Кузги кўчиши сентябрь-ноябрь ойида бўлса, декабрдан февраль ойигача қишлайди. Баҳорги учиб ўтиши март ойига тўғри келади. Майда ва ўртача катталикдаги қушлар, баъзан кемирувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ноқонуний овлаш, инларининг вайрон қилиниши.

Кўпайиш холати

Европа парваришхоналарида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қўриқхоналар ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.