Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Орол шизопераси (Schizopera aralensis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Оролбўйи эндемик тури.

Тарқалиши

Орол денгизи, Аёзкўл. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Қирғоқлардаги кам шўрлашган сувлар. Сув тубида ва сув ўтларининг орасида яшайди.

Сони

Локал популяцияларда ҳар квадрат метрда 200 донагача учрайди. Кескин қисқариб бормоқда.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Личинкаси сув қатламида фаол сузиб юради. Органик чириндилар ва микро сув ўтлари билан озиқланади. Овланадиган балиқлар учун муҳим озуқа унсурларидан бири саналади.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши.

Кўпайиш холати

Сунъий шароитда кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш тарзини ва ареалини мукаммал ўрганиш, шўрхок сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзалари гидрорежимини бир маромда сақлаш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш.