Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ИТОЛҒИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқолиб бораётган кенжа турлари: Туркистон F.ch.coatsi – уяловчи; номинатив F.ch.cherrug – учиб ўтувчи ва қишловчи; монгол F.ch. milvipes – кўчманчи. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [EN].

Тарқалиши

Уяловчи популяциянинг салмоқли қисми ўтроқ саналади. Ўтмишда текислик ва паст тоғли ҳудудларда кўп учраган. Ҳозирги вақтда Ғарбий Тянь-Шань ва Ҳисор-Олой тоғ тизмаларида, Қизилқум чўлидаги қолдиқ паст тоғларда якка-якка инлари борлиги қайд қилинади. Учиб ўтувчи ва қишловчи турлар бутун Республика ҳудуди бўйлаб учраши мумкин. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё, Қозоғистоннинг жануби, Эрон, Хитой, Афғонистон, Россиянинг Осиё қисми жануби, Шимолий Африка.

Яшаш жойлари

Сариқ тупроқли жарликлар, паст ва қолдиқ тоғлар қоятошлари (уялаш). Уяга яқин жойларда етарли миқдорда озуқа бўлиши итолғи уялаши учун ҳал қилувчи шарт-шароитлардан бири саналади.

Сони

1980-йиллар бошида популяция ҳолати оптимал ҳисобланган. 1990-йилларда ноқонуний овлаш туфайли сони кескин камайиб, тахминан 120-150 жуфтни ташкил қилган. Ҳозирги вақтда мамлакат бўйича 70 жуфт атрофида эканлиги тахмин қилинади: Устюрт ясси текислигининг жануби ва шарқий қисмида – 7; Ғарбий Тянь-Шань тизмасида – 14; Нурота ва Писталитоғда – 6, Қизилқум чўлида – 12, Туркистон ва Зарафшон тоғида – 4, Ҳисор тоғида – 16, Кўҳитанг – 3, Амударё қайирларида – 5 жуфт. Қишлаш ва учиб ўтиш даврида яна бир неча юзтаси учраши мумкин. Глобал популяцияси 2010 йилда 5,4-15,4 минг жуфт экани қайд қилинган.

Яшаш тарзи

Қоялар, жарликлар, электр узатиш линиялари устунларида ин қуради; февраль-мартда 3-5 та тухум қўяди ва 28 кун босиб ётади; полопонлари май-июнь ойларида уча бошлайди. Кузда ва қишда кенг кўламда кўчиб юради. Кузги учиб ўтиши – сентябрь-ноябрь ойида, декабрдан февралгача қишлайди. Баҳорги учиб ўтиши – мартда. Кемирувчилар, қушлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Кемирувчилар сонининг ўзгариб туриши, ноқонуний овлаш, инларининг бузиб ташланиши. Электр узатиш линияларида ҳам кўп нобуд бўлади. Генетик интрогрессия.

Кўпайиш холати

Турли мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистондаги парваришхоналарда муваффақиятли кўпайтирилмоқда.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Чотқол, Нурота, Ҳисор ва Сурхон қўриқхоналарида, Угом-Чотқол миллий табиат боғида ҳамда Зомин халқ боғида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган. 2011 йилда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти томонидан турни сақлаб қолиш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилган.