Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи Ўрта Осиёга мансуб кенжа тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].
Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой, Сирдарё ҳавзаси (уялаш); деярли ҳамма ҳудудларда (учиб ўтиш), Чирчиқ водийси (номунтазам қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Жанубий Сибирь, Мўғулистон (уялаш); Ҳиндистон, Покистон (қишлаш). Европа, Африка, Ғарбий ва Жануби-шарқий Осиё ва Австралияда – бошқа кенжа турлари.
Тоғ ва текисликдаги қайир ўрмонлар.
1950-йилларгача учраши одатий эди. 1980-йилларда 20 та атрофида уяловчи жуфти ҳисобга олинган (Нурота тоғида – 14 та, Туркистон, Зарафшон ва Чотқол тоғларида эса – 2 тадан). Ҳозирги вақтда Чотқол тоғида 6 жуфт, Қурамада – 3-5, Пискомда – 2, Қоратепада – 2 жуфт уялайди. Қолган ҳудудлар бўйича янги маълумотлар мавжуд эмас. Сўнгги йилларда Тошкент ботаника боғида 1-2 та қишлайдиган қушлар рўйхатга олинган. Дунёдаги популяцияси 149-188 мингта, тренди номаълум. Европа популяцияси кўпайиб бормоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – март-апрель ойида. Дарахтларда ин қуради; апрель-май ойларида 1-3 та тухум қўяди ва 38 кун босиб ётади; полопонлари августдан уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – августсентябрь ойларида. Майда ва ўртача қушлар, кемирувчилар ва калтакесаклар билан озиқланади.
Тўқайларнинг кесилиши ва тоғ воҳаларининг ўзлаштирилиши оқибатида яшаш жойларининг йўқ қилиниши, одамлар томонидан таъқиб қилиниши.
Кўпайтирилмаган.
Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.