Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БУРГУТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, ўтроқ, локал тарқалган Жанубий Европа (1) ва Марказий Осиё (2) кенжа турлари. ТМХИ нинг Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Устюрт ясси текислиги, Жанубий Оролбўйи, Қизилқум чўли (1), тоғли ҳудудлар (2). Ўзбекистондан ташқарида: Англия, Fарбий Европа жануби, Fарбий Осиё, Туркманистон (1), Марказий Осиё тоғлари (2). Испания, Шимолий Евросиё, Шимолий Африка, Шимолий Америкада – бошқа кенжа турлар.

Яшаш жойлари

Чўлнинг қумлоқ массивлари ва қолдиқ тоғлари, тоғ этакларидаги жарликлар, тоғларнинг ўрта ва баланд қисмидаги қояликлар.

Сони

Доимо кам бўлган. 1970-1980 йилларда 80-100 та уяловчи жуфти ҳисобга олинар эди (Устюрт – 2, Қизилқум – 10, Бўкантов – 7-8, Томдитов – 7, Мурунтов – 3, Писталитов – 2, Нурота тоғи – 10, Ҳисор тоғи – 12-16, Туркистон тоғи – 4-5, Зарафшон тоғи – 2, Чотқол тоғи –10). Ҳисор қўриқхонасида тур сони 1997 йилдан 2003 йилгача бўлган давр ичида 35 тадан 137 тагача кўпайган. Ҳозирги вақтда Сурхон қўриқхонаси ва унга туташ жойларда 20 та атрофида бор. Сўнгги йилларда электр узатиш линиялари ва Қизилқум чўлидаги йирик каналларнинг сариқ тупроқли жарликларига ин қуради. Тахминан 200 жуфти уялаши тахмин қилинади. Дунёдаги популяцияси 300 минг бўлиб, ҳолатига кўра барқарор ҳисобланади.

Яшаш тарзи

Қоялар, жарликлар, дарахтлар ва электр узатиш тармоқларининг симёғочларига ин қуради. Февраль-март ойида 1-3 та тухум қўйиб, 43-45 кун мобайнида босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойидан уча бошлайди. Майда сутэмизувчилар, қушлар, илонлар, тошбақалар, баъзан эса ўлаксалар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дов-дарахтлар кесиб ташланиши, ёввойи ҳайвонлар сонининг камайиши ва ўтлатиладиган чорва моллари сонининг кўпайиши билан боғлиқ равишда озуқа базасининг узоқ муддатли ўзгариши, инларининг бузиб ташланиши, одамзот томонидан тинимсиз таъқиб қилиниши.

Кўпайиш холати

Дунёнинг кўплаб ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қўриқхоналар ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.