Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧЎЛ БЎКТАРГИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LRnt].

Тарқалиши

Қизилқум, Амударё, Сирдарё, Зарафшон ва Сурхондарё дарёси воҳалари (учиб ўтиши). Жанубда номунтазам равишда қишлаб қолади. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Шарқий Европа, Fарбий Сибирь, Кавказ, Кавказорти, Шимолий Эрон (уялаш). Африка, Ироқ, Жанубий Эрон, Ҳиндистон, Покистон (қишлаш).

Яшаш жойлари

Текисликлар.

Сони

1970-1980 йй. учраши одатий эди, айрим жойларда кўп бўлган. Ҳозирда учиб ўтиш даврида якка ва майда гуруҳ шаклида учрайди. Саноқли даража қишлаб қолади. Глобал популяцияси (9-15 минг жуфт) қисқариб бормоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартмайда, кузгиси – август-октябрда. Майда қушлар, кемирувчилар, калтакесаклар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл ва ярим чўл зоналаридаги қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши. Уялаш, кўчиш ва қишлаш жойларида экологик шарт-шароитларнинг ўзгариши, қурғоқчилик, озуқа (майда сутэмизувчилар) етишмаслиги.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.