Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ИЛОНБУРГУТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи-уяловчи Туркистон кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Баланд тоғ ва ҳайдаладиган ерларда уяламаслигини ҳисобга олмаганда, деярли ҳамма жойда тарқалган. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё ва Қозоғистон, Мўғулистон (уялаш); Эрон, Покистон ва Ҳиндистон (қишлаш). Европа, Африка, Ғарбий Осиё, Шимолий Ҳиндистонда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Қумлоқ чўллар, тўқайзорлар, қолдиқ тоғлар, тоғларнинг чўллашган этаклари ва д.с.б. 2500 метргача бўлган ўрта қисмлари.

Сони

1970-1980 йй. 20 тага яқин уяловчи жуфти қайд этилган (Марказий Қизилқум – 8, Орол-Пайғамбар – 1, Амударёнинг қуйи қисми – 2, Нурота т. – 2, Чотқол т. – 4-5; уялашда – 50 тагача жуфтсизи); тахминан жами 30-40 тагача уяловчи жуфти бўлган. Ҳозирда сони кескин камайиб кетган. Сўнгги ўнйилликларда жадал равишда алоқа тармоқлари: темир ва автомобиль йўллари, юқори кучланишли электр узатиш линиялари қурилиши, янги газ конлари ўзлаштирилиши туфайли Ҳисор тоғининг шимолий ва жанубий ёнбағирларидаги пасттоғларда тур сони камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Дарахтлар, буталар, жарликлар ва қояларга ин қуради. Апрель-май ойида битта, баъзан эса иккита тухум қўяди ва 35-47 кун босиб ётади. Полопонлари августсентябрь ойларидан уча бошлайди. Кузги учиб ўтиш даври – сентябрь-октябр ойига тўғри келади. Калтакесаклар ва илонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши.

Кўпайиш холати

Махсус кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қўриқхоналар ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.