Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТАСҚАРА

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, ўтроқ, мозаик тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой, Бўкантов, Томдитов қолдиқ тоғлари. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Шимолий Африка, Fарбий, Ўрта ва Марказий Осиё, Ҳиндистон, Олтой, Мўғулистон ва Хитой.

Яшаш жойлари

Тоғларнинг этак ва ўрта (д.с.б. 500-2500 м) қисмлари (уялаш); тоғ ва текисликлар, шу жумладан, ҳайдаладиган ерлар ҳам (кўчиш).

Сони

1980-йилларда 80 яқин жуфти (Нурота тоғи – 40-50; Бўкантов – 5-6, Бойсунтов – 1, Туркистон тоғи – 6, Чотқол тоғи – 10- 13), Ҳисор тоғида 75-80 зоти уялаши қайд этилган. Ҳозирда сони аста-секин камайиб бормоқда. Ҳисор давлат қўриқхонасида 1997 йилдан 2003 йилгача турнинг сони 85 тадан 155 тагача ошди. Ғарбий Тянь-Шанда сони барқарор. Республиканинг бошқа ҳудудларида турнинг сонидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Сурхон қўриқхонасида 2015 йилда 8-10 та тасқара борлиги қайд қилинган. Уяламайдиган даврда ушбу ноёб қушларнинг якка ва кичик гуруҳларини текислик сув ҳавзаларида учратиш мумкин. Дунёдаги популяцияси 7,2-10 минг жуфт бўлиб, тобора қисқариб бормоқда.

Яшаш тарзи

Дарахтлар, буталар (алоҳида жуфт бўлиб) ва қояларда (колония бўлиб) уялайди. Февраль-апрель ойида 1 та тухум қўяди ва 54-56 кун босиб ётади. Полопонлари июль-cентябрь ойидан уча бошлайди. Номунтазам кўчиб туради. Туёқлилар ўлаксаси, баъзан тошбақалар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ёввойи туёқлилар сонининг камайиши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.