Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОҚ БОШЛИ ҚУМОЙ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, ўтроқ, мозаик тарқалган номинал кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой, Қизилқум чўлидаги қолдиқ тоғлар (уялаш); кўчиб юриши – деярли барча жойларда. Ўзбекистондан ташқарида: Жанубий Европа, Шимолий Африка, Fарбий, Ўрта ва Марказий Осиё. Ҳиндистон ва Ғарбий Покистонда – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Тоғ этаклари ва ўрта (д.с.б. 700-2500 метр) қисмлари (уялаш); тоғ ва текисликлар, жумладан, ҳайдаладиган ерлар (кўчиш).

Сони

1980-йилларда тахминан 140 жуфти қайд этилган (Нурота тоғида – 45-70; Оқтов – 6-8, Туркистон – 20, Чотқол – 7, Ҳисор – 29 жуфти ва 40-58 та зоти); жами полопонлари билан – бир неча юзтагача. Сўнгги йилларда Оҳангарон сув омборида 30 тагача, Обжазсойда (Қурама тоғи) – 46 та, Деҳқонободда – 70 та, Танги қишлоғида (Кўҳитанг) – 27 тадан иборат галаси учраган. Сурхон давлат қўриқхонасида мазкур турнинг умумий сони 2015 йилда 55-60 тани ташкил этган. Марказий Осиё популяциясининг сони барқарор. Дунёдаги популяцияси 500 мингдан 1 миллионтагача экани тахмин қилинади.

Яшаш тарзи

Тик қояларда гуруҳ ёки колония (2-20 жуфт) бўлиб уялайди. Февральмартда 1 та тухум қўяди ва 53 кун босиб ётади. Полопонлари августдан уча бошлайди. Номунтазам кўчиб туради. Туёқлилар ўлаксаси билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ёввойи туёқлилар сонининг камайиб кетиши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.