Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚУМОЙ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, ўтроқ, локал тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Ҳисор тоғи (уялаш), Fарбий Тянь-Шань, Туркистон тоғи (кўчиш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта ва Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудлари, Ҳимолай.

Яшаш жойлари

Тоғларнинг ўрта ва юқори (д.с.б. 2000-5200 м) қисмлари.

Сони

Доимо кам бўлган. Ҳисор тоғида саноқли уялаши қайд этилган (16 та қушдан иборат гала); бошқа жойларда ҳам камданкам учрайди. Кейинги ўнйилликларда Ғарбий Тянь-Шань тизмаларида бир неча марта қайд қилинган. Турнинг Ўзбекистондаги сони аниқ эмас. Дунёдаги популяцияси (100-500 мингта) ўтган асрнинг 90-йилларидан бери 25-29% га қисқарган.

Яшаш тарзи

Қояларда алоҳида жуфт ёки кичик колония (4-5 жуфт) бўлиб уялайди. Февраль ойида 1 дона тухум қўяди ва 60 кун босиб ётади. Полопонлари август ойидан бошлаб уча бошлайди. Кўчиши номунтазам. Туёқлилар ўлаксаси билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ёввойи туёқлилар сонининг камайиб кетиши.

Кўпайиш холати

Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг II Иловасига киритилган.