Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БОЛТАЮТАР

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, ўтроқ, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Fарбий Тянь-Шань, Fарбий Помир-Олой (уялаш); Қизилқум чўли (кўчиш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта ва Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудлари. Туркманистон, Ғарбий Осиё, Жанубий Европа, Африкада – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Тоғларнинг ўрта ва юқори (д.с.б. 1000-4300 м) қисмлари (уялаш), текисликлар (кўчиш).

Сони

50-70 жуфти уялайди (Кўҳитанг тоғи – 5-6; Боботоғ – 5; Ҳисор тоғи – 15-20; Зарафшон, Туркистон, Нурота, Чотқол тоғлари – 5-6 жуфтдан; Қурама, Писком, Угом тоғи – 2-3 жуфтдан); жами полопонлари билан бирга – 200 тага яқин. Ҳисор қўриқхонасида 1997- 2003 йилларда сони 18 дан 100 тагача ошди. Ғарбий Тянь-Шандаги Угом-Чотқол миллий табиат боғи, Чотқол қўриқхонаси ва унга туташ ҳудудларда популяцияси барқарор. Сурхон қўриқхонасида ва унга туташ ҳудудларда 2015 йилда тахминан 40 таси қайд қилинган. Дунёдаги популяцияси (2-10 минг атрофида) 25-29% қисқарган.

Яшаш тарзи

Қояларда ин қуради; декабрь-февраль ойида 1-2 та тухум қўяди ва 55-60 кун босиб ётади; полопонлари майиюнь ойида уча бошлайди; кўчиши номунтазам. Ўлаксалар, кўпинча туёқлилар суяклари, баъзан майда қушлар ва кемирувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Озуқа базасининг ёмонлашуви (ёввойи туёқлилар сонининг камайиб кетиши), уялаш жойларида безовта қилиниши, одам томонидан таъқиб қилиниши.

Кўпайиш холати

Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.