Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УЗУН ДУМЛИ СУВБУРГУТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Жанубий Оролбўйи (кўчиш); Амударё ҳавзаси бўйлаб Термиздан Урганчгача (кўчиш, қишлаш); Қизилқум чўли (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Сибирь жануби, Мўғулистон, Хитой (уялаш); Покистон, Ҳиндистон (уялаш, қишлаш); Туркманистон, Ғарбий Осиё (қишлаш).

Яшаш жойлари

Текисликдаги йирик сув ҳавзалари, дарёларнинг тўқайзорли қайирлари.

Сони

Ўтган асрнинг 60-йилларида бир неча ўн донаси учрар эди. 90-йилларга келиб Денгизкўлда 6 тагача қуш қишлаб қолган, сўнгги йилларда турнинг у ерда қишлаши кузатилмаяпти. Мамлакатнинг марказий ва жанубий ҳудудларида 2003- 2005 йилларда 1-6 тадан қуш қишлаган, ҳозирги вақтда бу ҳам саноқли даражада тушиб қолган. Асосан, кўчиб ўтувчи ва қишловчи турни кўриш мумкин. Дунёдаги популяцияси сони тахминан 10 мингтани ташкил этади.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – март-май, кўчиб ўтиши – июнь-август ойларида. Кузги учиб ўтиши – сентябрьоктябрь, қишлаши – ноябрдан февраль ойигача бўлган даврни ўз ичига олади. Сувда сузувчи қушлар, балиқлар, кемирувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Орол ҳавзасида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг йўқотилиши, браконьерлик. Уялаш ареалида яшаш жойларининг ўзгариши, тинч ҳудудлар камайганлиги.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.