Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

СУВҚИЙҒИР

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Космополит турнинг заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи номинал кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Хоразм вилояти – уялаш; деярли барча ҳудудларда – учиб ўтиш. Ўзбекистондан ташқарида: Европа, Осиё (шимолидан ташқари) ва Африка шимоли (уялаш); Осиё ва Африка жануби (қишлаш). Шимолий Америка, Австралия, Океанияда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Текисликлар ва тоғ этакларидаги суви тиниқ ҳавзалар. Кўчиб ўтаётган қушлар дам олиш учун кўпинча электр узатиш линияларидан фойдаланади.

Сони

Доимо кам бўлган. Бир неча юзтаси якка ҳолда ва кичик гала бўлиб учиб ўтади; уялаши – Амударёнинг қуйи қисмида – саноқли ва номунтазамдир. Дунёдаги популяцияси (119-176 минг) ортиб бормоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартмай ойларида. Дарахт ва симёғочлар устига ин қуради. Май-июнь ойида 2-3 та тухум қўяди ва 25 кун босиб ётади; полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август-октябрда. Балиқлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши, электр узатиш тизимларида нобуд бўлиши.

Кўпайиш холати

Ушбу тур кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Денгизкўл, Судочье, Қорақир ва Тузкон кўли буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.