Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛАҚАНОТ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, камайиб бораётган учиб ўтувчи-уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Амударё, Сирдарё, Зарафшон дарёси сув ҳавзалари (уялаш, учиб ўтиш, қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Шарқий Европа жануби, Сибирь жануби, Хитой (Шинжон), Мўғулистон (уялаш), Ғарбий Европа жануби, Шимолий Африка, Эрон, Покистон, Ҳиндистон (қишлаш).

Яшаш жойлари

ишлаш). Яшаш жойлари. Сув ўсимликлари ғуж бўлиб ўсган текисликдаги йирик сув ҳавзалари.

Сони

1960-йилларда Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида учраши одатий эди. 2000 йилгача 3-4 минг донаси уялаган, 7 мингга яқини қишлаган. Ҳозирги вақтда 500 тачаси ин қуради ва қишлайди. Судочье кўлида 2000-2001 йилларда бир нечтасигина уялаган. Кўчиш даврида 204 тагача кузатилган. Айни пайтда коллекторлар ҳудудида 40 га яқини уяласа, кузги кўчиш мавсумида 200 га яқини кузатилади. Мошанкўл ва Хўжакўлда 40 тагача уялайди, 2000 тагача учиб ўтади. Учиб ўтишда Шегекўл ва Макпалкўлда 9-28 та қуш, Оқсоға артезиан қудуғи кўлобида 3 та қуш кузатилган. Арнасой кўлида 1998- 2006 йилларда – одатий уяловчи тур. Уялаш тугагандан сўнг 40-60 тадан галалар ҳосил қилади. Тузкон кўлида 300 тагача қуш. Бухоро вилоятида 1998-2015 йилларда Тўдакўл сув омбори, Ҳадича, Еттикўл, Денгизкўл, Зикри кўлларида 1-2 жуфтдан уялаган. Июнь ойида Денгизкўлда 19 та қушдан иборат гала қайд қилинган. Уяловчи популяция тобора камайиб бормоқда. Учиб ўтишда 6-8 та қушдан иборат галалар учрайди. 2000 йилда жанубий сув ҳавзаларида ва Сирдарёнинг ўрта оқимида 900 дан зиёд қуш қишлаган, 2003-2005 йилларда –100 тага яқин, ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 50 дан ошмайди.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – февраль-мартда; қирғоқ бўйидаги қамишзорларда ерга ин қуради; май-июнь ойида 6-12 та тухум қўяди ва 24-25 кун босиб ётади. Полопонлари август-сентябрь ойларида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – сентябрь-октябрда, қишлаши – ноябрдан февралгача. Сув ўсимликлари ва сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг йўқ қилиниши, ўта совуқ келган қишлар, браконьерлик. Дунёдаги популяцияси учун мос келадиган яшаш жойларининг 50% дан ортиғи ўтган асрда вайрон қилинган.

Кўпайиш холати

Европа парваришхоналари ва ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье, Денгизкўл, Қорақир, Тузкон кўллари буюртмахоналарида муҳофаза қилинади. Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.