Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Қирмизи саватча (Corbicula purpurea)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Эрон-Турон тури.

Тарқалиши

Самарқанд атрофи, Каттақўрғон сув омбори, Зарафшон д. қуйи оқими (Сайёд қ.), Амударё дельтаси, Мўйноқ атрофи, Қоратерен ва Дауткўл к. (Орол бўйи).Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Турк манистон, Озарбайжон, Эрон, Ироқ, Сурия.

Яшаш жойлари

Текисликлардаги оқар сув ҳавзалари. Чуқурлиги 2 метргача бўлган чуқурликларда лой қатламларида яшайди.

Сони

Олдинлари кўп учрар эди, кейинги бир неча ўн йиллар давомида кескин камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. 5-6 йил яшайди. Тухум қўяди. Органик чириндилар билан озиқланади. Сувни тозалаш хусусиятига эга.

Чекловчи омиллар

Сув сатҳининг кескин ўзгариб туриши, хўжалик фаолияти оқибатида уларнинг ифлосланиши, чиғаноқларини йиғиш.

Кўпайиш холати

Имкони мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Яшаш тарзи ва ареалини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларининг муҳофазасини ташкиллаштириш, сув ҳавзаларининг гидрорежимини бир маромда сақлаш, ифлосланишдан муҳофаза қилиш, чиғаноқларни йиғишни тақиқлаш.