Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].
Қорақир, Айдаркўл, Тузкон, Денгизкўл к., Чордара с.о. (қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Шимолий Сибирь тундраси (уялаш), Каспий денгизи жануби, Эрон, Ироқ (қишлаш); Қозоғистон, Туркманистон (учиб ўтиш).
Сув ва қирғоқ бўйи ўсимликлари ғуж бўлиб ўсган йирик ва чуқур сув ҳавзалари.
Доимо кам бўлган. Ҳозирда бир неча донадан бир неча ўнтагача учиб ўтади. Арнасой кўлида 2004 йилнинг март ойида умумий сони 20 тагача бўлган бир қанча галаси, 2005 йилнинг сентябрь ойида 7 дона кузатилган. Жанубий сув ҳавзаларида (Қумқўрғон ва Оқтепа сув омборлари) номунтазам равишда бир қанчаси қишлайди. Дунёдаги популяцияси (38500 та) қисқариб бормоқда.
Баҳорги учиб ўтиши – февраль-мартда, кузгиси – ноябрда. Сув ва қирғоқбўйи ўсимликлари билан озиқланади, бошоқли дон экинлари майдонларига кириб туради.
Орол денгизи ҳавзаси сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг йўқотилиши.
Европа парваришхоналарида кўпайтирилади.
Овлаш тақиқланган. Қорақир, Тузкон, Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига ва Бонн конвенциясининг I Иловасига киритилган.