Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚИЙҚИРДОҚ ОҚҚУШ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Текисликдаги сув ҳавзалари Орол денгизининг жанубий қисми (кўчиш), Жанубий Сурхон сув омбори, Бухоро вилоятидаги кўллар, Тузкон, Айдаркўл кўли (қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиё шимоли (уялаш); Ўрта, Қора ва Каспий денгизлари ҳавзалари, Ғарбий ва Ўрта Осиё, Узоқ Шарқ, Хитой (қишлаш).

Яшаш жойлари

Текисликдаги ўсимликлар ғуж бўлиб ўсган йирик сув ҳавзалари.

Сони

Доимо кам бўлган, кейинги ўн йиллар мобайнида сони янада камайиб кетди. Турнинг учраши номунтазам. Ушбу турга мансуб қушлар мунтазам учрамайди. 2000-2005 йилларда 8 тадан 122 тагачаси қишлаган. 2008 йили кузги учиб ўтиш пайтида Орол денгизининг Сарбоз кўрфазида 11 та қушдан иборат гуруҳи қайд қилинган. Уяламайдиган қушларнинг Каспий-Марказий Осиё популяцияси тахминан 20 минг атрофида. Айни дамда камайиб бормоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – февраль–апрель ойида, кузгиси – октябрь–ноябрь ойида; қишлаши – декабрдан февраль ойигача. Сув ўтлари ва сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи ҳавзасида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши.

Кўпайиш холати

Европадаги ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье, Қорақир, Тузкон ва Денгизкўл буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган.