Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВИШИЛДОҚ ОҚҚУШ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, учиб ўтувчиуяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Амударё сув ҳавзаси (уялаш); Қизилқум чўли (кўчиш), Бухоро вилояти (уялаш, учиб ўтиш, қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Евроосиёнинг шимоли. Уялаш ва учиб ўтиш йўлида асосий ҳудудлар – Судочье, Ҳадича ва Денгизкўл кўллари, қишлашда – Ҳадича ва Денгизкўл.

Яшаш жойлари

Денгиз қирғоқлари, ташлама сув кўллари ва сув омборлари.

Сони

1950-йилларда жанубий Оролбўйида кўп учрар эди, ҳозирда яшаш жойларининг айримларида йўқ бўлиб кетган. Амударё дельтасида 2000 йиллар бошида 300–400 га яқин жуфти уялаган, эндиликда бу кўрсаткич анча камайди. Бир неча юзтаси кичик (2–15) галаларда учиб ўтади ва қишлайди. Ҳозирги вақтда Судочье кўлида 100 жуфт атрофида уяласа, Мошанкўл ва Хўжакўлда 10 га яқини уялайди ва учиб ўтиши қайд қилинади. Бухоро вилоятида кейинги ўнйилликларда сони ортиб бормоқда. У ерда тахминан 250 жуфти уяласа, турли йилларда 4 мингдан ўртиқ қишлаб қолади. Денгизкўл ва Ҳадича кўлида камида 200 жуфти уялайди, тахминан 3–4 мингтаси қишлайди. 2000–2005 йилларда минтақада 800 га яқини қишлаган. Марказий Осиё-Каспий популяцияси ҳозирги вақтда кўпайиб бормоқда, унинг сони қарийб 25 мингтани ташкил қилади.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – февраль-март ойларида. Қамишзорлар орасига, қия оролларга ин қуради, май ойида 3–9 та тухум қўяди ва 35 кун босиб ётади, полопонлари август-сентябрь ойларида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – сентябрь–октябрда; қишлаши – ноябрдан февралгача. Сув ўсимликлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Сув ҳавзаларидаги сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойлари (сув ҳавзалари, қамишзорлар) ва озуқа базасининг йўқ қилиниши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Судочье ва Денгизкўл (уялаш), Тузкон, Қорақир (учиб ўтиш) ва Денгизкўл (қишлаш) буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган.