Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРА ЛАЙЛАК

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, учиб ўтувчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Ғарбий Тянь-Шань, Ғарбий Помир-Олой (уялаш); текисликлар ва паст тоғли ҳудудлар (учиб ўтиш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Қозоғистон, Европа, Ғарбий Осиё, Сибирь, Узоқ Шарқ, Корея, Хитой шимоли (уялаш); Африка, Ҳиндистон, Хитой жануби (қишлаш).

Яшаш жойлари

Д.с.б. 700-2000 м бўлган тоғ воҳалари (уялаш); текисликдаги сув ҳавзалари (учиб ўтиш).

Сони

Доимо кам бўлган. Тахминан 70 жуфти уялайди, юздан ортиғи учиб ўтади. Қурама тоғининг шимолий ёнбағирларида 4–5 жуфт, Чотқол тоғининг Қорабошсой, Шовозсой, Ақчасой, Қорабойсойида камида 10 жуфт. Шерободдарёда – 1 жуфт. Сурхон давлат қўриқхонасида 10–12 жуфт атрофида уялайди. Уядан кўчиш ва учиб ўтишдан сўнг Оҳангарон дарёси ўзанида 30 тагача (Ғарбий Тянь-Шань), айрим йилларда – 100 дан (2008–2009 йиллар) ортиқ учрайди. Амударё қайирида (Сурхондарё вилояти) турли йилларда 50–80 донагача ушбу турга мансуб қушларни учратиш мумкин. Кейинги ўнйилликларда Ғарбий Тянь-Шанда сонининг сезиларсиз даражада ошгани кузатилмоқда. Дунёдаги популяцияси 24–44 мингта дея эътироф этилади, тренди номаълум.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – февраль–мартда. Қоялар ва жарликларда уялайди; апрель–май ойида 2–5 та тухум қўяди ва 32–38 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – август–сентябрь ойларида. Майда балиқлар, қурбақалар, судралиб юрувчилар ва умуртқасизлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Табиий яшаш жойлари – тоғли ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, уялаш ва қишлаш жойларида, шунингдек, учиб ўтишдаги қўноқ манТабиий яшаш жойлари – тоғли ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, уялаш ва қишлаш жойларида, шунингдек, учиб ўтишдаги қўноқ ман

Кўпайиш холати

Европа ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тоғ қўриқхоналари ва миллий табиат боғларида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II ва Бонн конвенциясининг II иловасига киритилган.