Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОРАБУЗОВ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, учиб ўтадиган уяловчи тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [LC].

Тарқалиши

Орол денгизи (ўтмишда), Амударё, Зарафшон, Қашқадарё ҳавзалари, Сирдарёнинг ўрта оқими ва республиканинг жануби (уялаш, қишлаш). Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Қозоғистон (уялаш); Шарқий Европанинг жануби, Ғарбий Осиё (уялаш, қишлаш).

Яшаш жойлари

Текисликдаги кўл ва сув омборлари, зовурлар.

Сони

Илгари Орол денгизидаги оролларда уялаган, ҳозирда уяламайди. Амударё ва Сирдарё ҳавзаларида янги жойларни ўзлаштирмоқда. 10–12 минг жуфти уялайди (Дунёдаги популяциясининг 30–35 % и), 10 мингга яқини қишлайди. Кейинги йилларда тур сони кескин камайди. Глобал популяцияси ортиб бормоқда.

Яшаш тарзи

Баҳорги учиб ўтиши – мартапрель ойида. Қамишзор, сув босган бутазорларда колония бўлиб уялайди, апрель-май ойида 4–6 та тухум қўяди ва 27–30 кун босиб ётади. Полопонлари июнь-июль ойида уча бошлайди. Кузги учиб ўтиши – октябрда, қишлаш – октябрь ойидан март ойигача. Майда балиқлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи ҳавзаларида сув режимининг ўзгариши оқибатида яшаш жойларининг емирилиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Буюртмахоналарда (Судочье, Арнасой, Қорақир, Денгизкўл к.) уялаш, учиб ўтиш ва қишлаш жойларида муҳофаза остига олинган. Бонн конвенциясининг II иловасига киритилган.