Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ДАШТ ҚОРА ИЛОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [EN].

Тарқалиши

Ғарбий Тянь-Шань тоғ тармоқлари, Қурама тоғи, Сирдарё ва Чирчиқ дарёлари водийси. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон жануби ва Балхашбўйи, Қирғизистон жануби, Тожикистон шимоли. Ғарбий ва Шарқий Европа жануби, Молдова, Озарбайжон, Туркиянинг шимолишарқи, Эроннинг шимоли, Жунғория, Олтой ва Сибирда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Дарё қайирлари ва кўл қирғоқлари, баъзан тоғ ва тоғ этакларидаги қуруқ даштлар.

Сони

1970-йилларда локал популяцияларда зичлиги гектарига 10–12 донани ташкил қилар эди. Ҳозирда сони кескин камайиб кетган.

Яшаш тарзи

Март–октябрь ойида фаол ҳаёт кечириб, тошлар остида, тупроқ ёриқларида, кемирувчилар инида беркинади ва ўша ерда қишлайди. Март–май ойларида жуфтлашади. Август–сентябрда болалайди (3-16). Ҳашаротлар, ўргимчаксимонлар, майда калтакесаклар, қушлар ва сутэмизувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ерларнинг ўзлаштирилиши, пестицидларнинг қўлланиши; одамлар томонидан таъқиб қилиниши.

Кўпайиш холати

Тошкент ҳайвонот боғида ва ЎзР ФА Зоология институти серпентариясида бир неча марта насл олинган.

Муҳоваза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида ва “Сайхун” хўжалигида муҳофаза остига олинган. Барча сақланиб қолган популяцияларини аниқлаш ва тутқунликда кўпайтириш бўйича зарурий чора-тадбирларни қўллаш лозим. Европа популяциялари СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.