Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КАПЧА ИЛОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, мозаик тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [DD].

Тарқалиши

Ғарбий Помир-Олой, Марказий ва Жанубий Қизилқум, Қарши чўллари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистоннинг жанубий қисми, Тожикистон ҳамда Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистоннинг шимолий қисмлари.

Яшаш жойлари

Шағал ва тупроқли адирлар, қолдиқ тоғлар ва д.с.б. 2000 метргача бўлган тоғлар, дарё қайирлари ва воҳалар, баъзан чўл ва ярим чўллар.

Сони

1980-йилларда жанубий ҳудудларда (Боботоғ этаклари, Сандиқличўл) 1,5 гектар майдонда 1 дона учраган. Ўртача зичлиги 1 кв. км майдонда 0,5-5 тани ташкил этган. Ҳозирда айрим яшаш жойларида бутунлай йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса кам сонли.

Яшаш тарзи

Мартдан октябрь ойигача, асосан, ёзда тунлари фаол ҳаёт кечиради. Тупроқ ёриқлари, тошлар ости, кемирувчи ва тошбақалар инларига яширинади ва ўша ерда қишлайди. Май ойида жуфтлашади. Июлда 6–19 та тухум қўяди. Боласи сентябрда тухумдан чиқади, 3–4 ёшда жинсий вояга етади. Судралиб юрувчилар, бақалар, айрим ҳолларда майда қуш ва сутэмизувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ерларнинг ўзлаштирилиши, одамлар томонидан таъқиб қилиниши, шу жумладан, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Урғочисининг табиатда уруғлантирилган тухумлари инкубация даврини муваффақиятли ўтайди. Серпентария шароитига яхши мослашади. Москва ҳайвонот боғидаги террариумда муваффақиятли кўпайтирилганлиги ва бир қанча авлод олингани ҳақида маълумотлар мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Сурхон, Ҳисор, Китоб ва Нурота қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.