Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган кенжа тур.
Сурхондарё вилояти жануби, Зарафшон, Туркистон, Қоржонтов, Чотқол, Нурота тоғлари, Тошкент вилояти текислик ва тоғ этаклари. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистон шимоли. Покистон ва Ҳиндистоннинг жанубида, Шри-Ланкада – бошқа кенжа тури.
Сариқ тупроқли ва тошли қир-адирлар, сийрак яримчўл ўсимликлари билан қопланган паст тоғлар (д.с.б. 1800 метргача).
Барча жойда кам сонли: Ўзбекистонда саноқли топилмалар орқали маълум.
Апрель–октябрь ойларида тунлари фаол, кундузи тупроқ ёриқларида, тошлар остида, эски пахса деворлар кавагида, кемирувчилар инларида яширинади ва ўша ерда қишлайди. Тахминан май ойида жуфтлашади, июнь–июль ойида 2–5 тадан тухум қўяди. Майда калтакесаклар билан озиқланади.
Ерларнинг ўзлаштирилиши.
Кўпайтирилмаган.
Сурхондарё, Китоб ва Нурота қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган.