Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ПАЛЛАС ЧИПОР ИЛОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб локал тарқалган тур.

Тарқалиши

Устюрт ясси текислиги, Орол денгизидаги Возрождение яримороли – тур ареалининг шарқий томони. Ўзбекистондан ташқарида: Ғарбий Қозоғистон, Шимоли-ғарбий Туркманистон, Кавказ, Жанубий Россия, Кавказолди, Жанубий Украина, Молдова, Кичик Осиё, Болгария ва Руминия.

Яшаш жойлари

Мустаҳкамланган қум ва тупроқли чўл ҳудудлари, саксовул ва шувоқлар қоплаган ўта шўрхок ерлар. Кўпинча катта қумсичқон колонияларида яшайди. Шарқий Устюрт ясси текислиги атрофларида сийрак эфемер ўсимликлар ва шувоқлар ўсадиган бўз тупроқларда ҳам учрайди.

Сони

Ўзбекистонда доимо кам учраган: саноқли топилмалар орқали маълум. 2007–2009-йилларнинг баҳорги-кузги даврида Возрождение яриморолида 10 таси ҳисобга олинган.

Яшаш тарзи

Апрель-октябрь ойларида фаол ҳаёт кечиради. Дарахт ковакларида, тошлар тагида, тупроқ ёриқларида ва кемирувчилар инида беркинади, ўша ерда қишлайди. Май ойида жуфтлашади. Июнь-июль ойида 4-16 та тухум қўяди. Боласи сентябрь-октябрь ойининг бошида тухумдан чиқади. Кемирувчилар, қушлар ва уларнинг тухумлари, баъзан калтакесаклар билан озиқланади. Ушбу тур орасида канибализм ҳам қайд қилинган.

Чекловчи омиллар

Ерларнинг ўзлаштирилиши, аҳоли томонидан ўлдирилиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Тур ва унинг яшаш жойларини муҳофаза остига олиш, тутқунликда кўпайтириш чораларини кўриш лозим.