Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҲИНД БОЙГАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган кенжа тур.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти жануби, Қизилқум чўли. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Афғонистон. Ҳиндистон ва Покистонда номинатив кенжа тури учрайди.

Яшаш жойлари

Қум ва тупроқли чўллар, жар ва ўнқирлар, тоғларнинг пастки қисмларидаги сийрак ўт-бутали тошлоқ қияликлар, далалар ва эски турар жойлар.

Сони

Ўзбекистонда ушбу турнинг сони бўйича янги маълумотлар мавжуд эмас. Сурхондарё вилоятидаги саноқли топилмалар орқали маълум. Яширин ҳаёт тарзида яшайди, шунинг учун мазкур турни ҳисобга олиш ва сонини баҳолаш бўйича махсус усуллар ишлаб чиқиш лозим.

Яшаш тарзи

Апрель–октябрь ойларида тунги вақтда фаол ҳаёт кечиради. Кундузи тупроқ ёриқларида, тошлар тагида, жарликлардаги қушлар уясида ёки кемирувчилар инида жон сақлайди, шунингдек, ўша ерда қишлайди. Дарахт ва томларда тез ўрмалай олади. Тахминан май ойида жуфтлашади. Июнь–июль ойида 3–11 та тухум қўяди, боласи сентябрьоктябрда тухумдан чиқади. Калтакесак ва қушлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ерларнинг ўзлаштирилиши ва хонаки жониворларни ҳаддан ташқари кўп ўтлатиш.

Кўпайиш холати

Санкт-Петербург ҳайвонот боғида насл олинган.

Муҳоваза чоралари

Кўздан яширинадиган ва тунги ҳаёт кечирадиган жониворлар сонини мувофиқ баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, локал популяцияларда сонини мунтазам ҳисобга олиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, ажраб қолган кенжа тур шаклларининг таксономик мақомини аниқлаш, ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарда ушбу турни барқарор кўпайтириш гуруҳларини ташкил қилиш зарур.