Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШАРҚ БЎҒМА ИЛОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, мозаик тарқалган кенжа тур (1); локал тарқалган кенжа тур (2).

Тарқалиши

Устюрт платоси, Жанубий Оролбўйи, Возрождения яримороли, Марказий Қизилқум, Зарафшон водийси, Қарши чўли, Зарафшон тоғи, Қашқадарё, Жиззах вилояти (Зомин тумани), Сирдарё вилояти чўллари, Тошкент вилоятидаги тоғ ёнбағирлари, Фарғона водийси (1); Сурхондарё вилоятининг текислик ва тоғолди қисми (2). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Жануби-шарқий Туркманистон, Эрон, Ғарбий Хитой, Жанубий Мўғулистон (1); Тожикистон ва Афғонистоннинг тоғли ҳудудлари (2).

Яшаш жойлари

Лойли ва сариқ тупроқли чўллар, ярим чўллар ва тоғ ёнбағирлари, қум тепаликлар ва барханлар орасидаги пастликлар, эфемер ўсимликли тепаликларнинг нишаблари, бута ўсимликлари ўсадиган тошлишағалли тоғ ёнбағирлари, шўра-шувоқли очиқ чўл майдонлари. Тоғда д.с.б. 1500–1600 метргача кўтарилади.

Сони

Маълумотлар йўқ.

Яшаш тарзи

Март–апрелнинг бошидан то октябрь–ноябрнинг бошигача фаол. Жазирама ойларда тунда ва оқшомда фаол ҳаёт кечиради. Кундузи кемирувчилар, тошбақалар ва бошқа инқазар жониворларнинг инларига, бута ўсимликларнинг томири остига ёки томирлари ёнида ҳосил бўлган ковакларга яширинади. Март ойининг охири ва апрель ойида жуфтлашади. Июль–август ойида урғочи илон 10–21 та болалайди. Уларнинг узунлиги 20 см гача етиши мумкин. Калтакесак, кемирувчилар, майда чумчуқсимон қушлар ва ҳашаротлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ер майдонларининг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, браконьерлик, экспорт учун ҳаддан ташқари кўп овланиши.

Кўпайиш холати

Тутқунликда муваффақиятли кўпайтириш мумкин.

Муҳоваза чоралари

Нурота, Зомин қўриқхоналарида, “Сайгачий” буюртмахонасида, “Жайрон” экомарказида муҳофаза остига олинган. Маҳаллий аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб бориш, сонини ҳисоблаш ишларини амалга ошириш лозим. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.