Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БЎЗ ЭЧКЕМАР

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, камайиб бораётган кенжа тур.

Тарқалиши

Жанубий Оролбўйидан Фарғона водийсигача бўлган чўл ва ярим чўллар. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё ва Жанубий Қозоғистон, Афғонистон, Эрон. Жануби-ғарбий Осиё, Шимолий Африка, Ҳиндистон ва Покистонда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Текисликда яшовчи турлар тоифасига мансуб. Баъзан д.с.б 1000 метргача бўлган қолдиқ тоғларнинг ёнбағирларида ҳам учрайди. Асосан, мустаҳкамлашган ва ярим мустаҳкамлашган қумларда, лойли ва тош-шағалли тупроқларда, шўрхок ерларда яшайди.

Сони

Табиатан кам сонли. 1990-йилларнинг бошларида уларнинг умумий сони 45 мингга, алоҳида Фарғона популяциясида эса 200 га яқин бўлган. Бошпана жойлар мавжудлиги ва озуқа базасига боғлиқ равишда турли яшаш жойларида зичлиги сезиларли даражада турланади. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса жуда кам сонли.

Яшаш тарзи

Апрель-октябрь ойларида фаол ҳаёт кечиради. Катта қумсичқон ва тулкилар ташлаб кетган уяларни макон тутади ва ўша ерда қишлайди. Май-июнь ойида жуфтлашади. Июнь-июль ойларида 6-20 та тухум қўяди. Тухумдан чиққан болалари бир қишловдан сўнг ер юзига чиқади, 3 ёшдан ошганда жинсий вояга етади. Ҳашаротлар, судралиб юрувчилар, қушлар ва уларнинг тухумлари, майда сутэмизувчилар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл ҳудудларида қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, айниқса, ерларни шудгорлаш ва суғориш ишлари; одам томонидан таъқиб қилиниши, йўлларда автотранспортлар туфайли нобуд бўлиши (Ҳар йили Қизилқум чўлидаги автомобиль йўлларида 7–12 таси нобуд бўлади).

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган. Ҳайвонот боғларида сақланади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қизилқум қўриқхонаси ва «Жайрон» экомарказида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган. Фарғона водийсида муҳофазасини ташкил қилиш, тутқунликда кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш лозим. Автоулов қатнови гавжум бўлган яшаш жойларига яқин автомобиль йўлларида бўз эчкемар тасвири туширилган огоҳлантирувчи йўл белгиларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ.