Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ФАРҒОНА ҚУМ КАЛТАКЕСАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган Фарғона водийси эндемик кенжа тури.

Тарқалиши

Фарғона водийси. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон. Ўрта Осиёнинг қолган мамлакатлари, Шарқий Эрон, Шимолий Афғонистон ва Шимолий Белужистон (Покистон) да – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Чўлларнинг сийрак ўт-бутали мустаҳкамлашган ва ярим мустаҳкамлашган барханлари. Баъзан қуми кўчадиган жойларни ҳам макон тутади.

Сони

1960–1970 йилларда локал популяцияларда ҳар бир гектарда 14–25 тагача ҳисобга олинар эди. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган, қолганларида эса ниҳоятда кам учрайди. 1999 йилда Ёзёвон табиий ёдгорлиги қум барханларида бир гектарда 1–5 та ҳисобга олинган.

Яшаш тарзи

Март-октябрь ойида фаол ҳаёт кечириб, ўз инида яшайди ва ўша ерда қишлайди. Март–апрель ойларида жуфтлашади. Йилига 2–3 марта май– июль ойларида 1–2 тадан тухум қўяди. Болалари июнь–август ойида тухумдан чиқади ва қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Ҳашарот ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл ҳудудидаги қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши, айниқса, ерларни шудгорлаш ва суғориш ишлари.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаш, муҳофазаси ва тутқунликда кўпайтириш чораларини кўриш зарур.