Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, мозаик тарқалган, реликт эндемик кенжа тур.
Ўзбекистонда Шчербак геккончаси Хива шаҳрида учрайди. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистоннинг чегара ҳудудлари, Амударё дарёсининг чап қирғоқ бўйлари, Чоржўйдан Кун-Урганчгача.
Мазкур тур тўлалигича синантроп саналиб, фақатгина антропоген ландшафтларда учратиш мумкин. Одатда, пахса деворларга, қадимий қалъаларга ва суғориш каналлари қирғоғи бўйлаб чўзилган лой-палахса қатламларига жойлашиб олади. Лой иморатларнинг чуқур коваклари ва ички бўшлиқлари гекконлар учун бошпана вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, улар ҳашаротлар инидан ҳам фойдаланишади.
Мазкур турнинг Ўзбекистон ҳудудидаги умумий сони бўйича маълумотлар мавжуд эмас.
Улар асосан тунги вақтда фаол бўлиб, фаоллик авжига чиққан пайт тунги соат 22–23 ларга тўғри келади. Ёз ва кузда геккончаларни кундузги пайтда ҳам ўз бошпанасидан ташқарида, лой иморатларнинг соя қисмида учратиш мумкин.
Суғориш тармоқларининг эски лой иншоотлари реконструкцияси ва бошқалар.
Маълумотлар мавжуд эмас.
Кўздан яширинадиган ва тунги ҳаёт кечирадиган майда жониворлар сонини мувофиқ баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш, Ўзбекистон ҳудудида тарқалишига аниқлик киритиш, умумий сонини ҳисобга олиш ва локал популяциялари устидан узоқ муддатли мониторингни ташкил қилиш лозим. Шунингдек, ушбу турни тутқунликда кўпайтириш услубиятини ишлаб чиқиш ҳамда ҳайвонот боғлари ва парваришхоналарда барқарор кўпайтириш гуруҳларини ташкил қилиш зарур.