Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

РУСТАМОВ СЦИНК ГЕККОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, мозаик тарқалган, эндемик кенжа тур.

Тарқалиши

Фарғона водийсининг жануби. Ўзбекистондан ташқарида Тожикистоннинг чегарадош ҳудудларида учрайди.

Яшаш жойлари

Чўлнинг сочилувчан, қисман ва буткул мустаҳкамлашган қумли массивлари, шўрхок тақирлар ва тоғ этакларидаги зич тупроқли ерлар.

Сони

1980-йилларда бир гектарда ўрта ҳисобда 12-24 донагача учрар эди (Оққум, Ёзёвон чўллари). 1999 йилда Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудида 2,5 км оралиқда 39 та ҳисобга олинган. Ҳозирда яшаш жойларининг аксариятида йўқ бўлиб кетган.

Яшаш тарзи

Март-октябрь ойларида тунлари фаол ҳаёт кечиради. Кундузи қумнинг нам қатламигача етадиган инига яширинади, ўша ерда қишлайди. Жуфтлашиши апрель ойида содир бўлади. Йилига 2 марта (июнь-августда) 1-2 тадан тухум қўяди. Боласи июль ойининг ўртасидан сентябрь бошигача тухумдан чиқади ва ҳаётининг иккинчи йилида жинсий вояга етади. Майда ҳашарот ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Яшаш жойларининг йўқ қилиниши.

Кўпайиш холати

Тошкент ҳайвонот боғида кўпайтирилмоқда.

Муҳоваза чоралари

Ёзёвон табиат ёдгорлиги ҳудудида сақланади. Сақланиб қолган барча локал популяциялари рўйхатини тузиш, сонини ҳисобга олиш ва улар бўйича узоқ муддатли мониторинг ташкил қилиш лозим. Шунингдек, Фарғона водийси ҳудудида микроқўриқхоналар тармоғини ташкил этиш, ушбу турни тутқунликда кўпайтириш ва барқарор гуруҳларини шакллантириш бўйича услубият ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.