Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БЕТТГЕР КАСПИЙ ТЎГАРАКБОШИСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, камайиб бораётган эндемик кенжа тур.

Тарқалиши

Сурхондарё вилоятининг жануби. Ўзбекистондан ташқарида: Жануби-ғарбий Тожикистон ва Шарқий Туркманистон. Марказий ва Ғарбий Туркманистонда – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Гилли ва тақир ерларда яшайди, баъзан ўсимликлар сийрак ўсадиган шағалли тупроқларда ҳам учратиш мумкин. Сариқ ва шағал аралашган сариқ-қум тупроқли ерларни афзал кўради.

Сони

Кам сонли тур. Зичлиги бир гектарга 8 тагачани ташкил қилади.

Яшаш тарзи

Февраль ўртасидан ноябрь ойигача фаол. Бошпана сифатида ўзи қазиган ва унча чуқур бўлмаган уялардан фойдаланади. Март-май ойларида жуфтлашади. Бир мавсумда урғочи тўгаракбоши икки марта 2-6 тадан (кўпинча 4 та) тухум қўяди. Май ойининг охирида – июнь ойининг бошида янги тўгаракбошилар пайдо бўлади ва келгуси йилнинг баҳорида жинсий вояга етади. Ҳашаротлар (асосан чумолилар), капалак қурти ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Яшаш жойлари деградацияси.

Кўпайиш холати

Амалга оширилмаган.

Муҳоваза чоралари

Турнинг тарқалиш доирасига аниқлик киритиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш ва тутқунликда кўпайтириш зарур.