Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

САИД-АЛИЕВ ТАҚИР ТЎГАРАКБОШИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган эндемик кенжа тур.

Тарқалиши

Фарғона водийси. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари. Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Россия жануби (қуйи Поволжье, Доғистон), Кавказорти, Шимоли-ғарбий Эрон, Афғонистон, Шимоли-ғарбий Мўғулистон ва Шимоли-ғарбий Хитойда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Текислик ва тоғ этакларидаги қаттиқ тақирсимон, шағалли, шўр тупроқли, ўсимлиги кам чўллашган ерлар; туби лойқа қуриб қолган дарё ўзанлари.

Сони

1960-1970 йилларда кўп бўлган, ҳозирда жуда кам учрайди. Апрель ойининг ўртасида 2 соатлик сайр давомида 8 тагача учратиш мумкин бўлса, кузда 6 тагача учрайди.

Яшаш тарзи

Март ойидан октябрь ойи охиригача фаол ҳаёт кечиради, ўз инига ёки кемирувчилар уясига беркинади ва ўша ерда қишлайди. Март-апрель ойларида жуфтлашади. Йилига 2-3 марта – майиюнь ойларида – 2-10 тадан тухум қўяди. Июнь-июль ойларида болалари тухумдан чиқади ва бир қишловдан сўнг жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар (асосан, чумолилар) ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Қўриқ ерларнинг ўзлаштирилиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаш, муҳофазаси ва тутқунликда кўпайтириш чораларини ташкил қилиш лозим.