Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ШТРАУХ ТЎГАРАКБОШИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган камёб эндемик тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган: заиф тур (VU:B1ab(iii)).

Тарқалиши

Фарғона водийси. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегарадош ҳудудлари.

Яшаш жойлари

Чўлларнинг ўтбуталари сийрак, қуми қисман ва тўлиқ мустаҳкамлашган қисмлари, қумоқ тақир ва шўрхок ерлар.

Сони

1960-1970 йиллари локал популяцияларда баҳор пайтида гектарига 12 тагача, кузда эса 48 тагача қайд қилинар эди. 1999 йили Ёзёвон табиий ёдгорлиги ҳудудида гектарига 8–11 та, 2008 йили Жумашуй қишлоғи ёнида эса 10 тадан 60 тагача ҳисобга олинган. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган.

Яшаш тарзи

Март–октябрь ойларида фаол ҳаёт кечиради. Ўз инида жон сақлайди ва қишлайди. Жуфтлашиши март-апрель ойларида содир бўлади. Бир йилда 2 марта – май–июнь ойларида – 3–4 тадан тухум қўяди. Болалари июнь–августда тухумдан чиқади ва кейинги йил баҳорда жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл ҳудудларида қўриқ ерларни ўзлаштириш, айниқса, ерларни суғориш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаш, муҳофазаси ва тутқун шароитда кўпайтиришни ташкил этиш лозим.