Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ХЕНТОҒ ТЎГАРАКБОШИ (Phrynocephalus rossikowi)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган эндемик кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [EN].

Тарқалиши

Жанубий Оролбўйи (Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти). Ўзбекистондан ташқарида: Шимолий Туркманистоннинг чегарадош ҳудудлари. Марказий Туркманистонда – бошқа кенжа тури.

Яшаш жойлари

Баландлиги денгиз сатҳидан 300 метргача бўлган майда тошли чўлларнинг ўсимлиги сийрак дағал тупроқли, баъзан қумли ҳамда қумоқ тупроқли қисмлари.

Сони

1970 йилларда локал популяцияларда кунига 30 тагача ҳисобга олинар эди. Ҳозирда аксарият яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Сўнгги марта 1978 йили Амударёнинг ўнг соҳилида Нукус шаҳри ва Султонувайс қолдиқ тоғида топилганини қайд қилиш мумкин.

Яшаш тарзи

Февраль ойидан ноябрь ойигача фаол ҳаёт кечиради, ўз инида жон сақлайди ва қишлайди. Жуфтлашиши март-апрель ойларига тўғри келади. Йилига 2-3 марта 2 тадан 5 тагача тухум қўяди. Болалари июнь-июль ойида тухумдан чиқади. Кейинги йил баҳорда жинсий вояга етади. Майда ҳашаротлар (асосан чумолилар) ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл зоналарида қўриқларнинг ўзлаштирилиши, хусусан, ерларни суғориш, пестицидларни қўллаш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Сақланиб қолган барча локал популяцияларини аниқлаш, муҳофазаси ва тутқинликда кўпайтиришни ташкил этиш лозим.