Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

МОЛЧАНОВ ТЎГАРАКБОШИ (Phrynocephalus moltschanowi)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Заифга яқин, локал тарқалган, табиий кам сонли Оролбўйи эндемик тури.

Тарқалиши

Жанубий Оролбўйи (Қорақалпоғистон). Ареали ҳозирги Сирдарё ва Амударёнинг ўтмишдаги дельталари (шимолий Ахчадарё аллювиаль-дельта текислиги)ни қамраб олади. Белтоғ тепалигининг жануби-шарқий қисмида ҳам топилмалар аниқланган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистоннинг чегарадош ҳудудлари.

Яшаш жойлари

Типик склеробионт, қаттиқ тупроқда яшайди. Кўпроқ тақир ва ўсимликлари кам шўрхокларда учрайди.

Сони

Бир гектар майдонда 1 тадан 4 тагача учрайди (ўртача зичлиги гектарига 2,6 та).

Яшаш тарзи

Май ва июнь ойи бошларида сутканинг ёруғ вақтида, соат 8 дан 20 гача фаол ҳаёт кечиради. Ўзининг унча чуқур бўлмаган инида жон сақлайди. Куннинг иссиқ пайтида ва тунда буталар остига яширинади. Май-июнь ойларида жуфтлашади. Икки ва учтадан тухум қўяди. Мавсум давомида икки марта тухум қўйиши мумкин. Ҳаётининг биринчи йили охирига қадар жинсий вояга етади. Ҳашаротлар, асосан, чумолилар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чорва молларининг ҳаддан зиёд кўп боқилиши оқибатида яшаш жойларининг таназзулга учраши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Ареалини батафсил аниқлаш, экологиясини ўрганиш, турнинг яшаш жойларида муҳофазасини ташкил этиш зарур.