Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЎРТА ОСИЁ ЧЎЛ ТОШБАҚАСИ (Testudo (Agrionemys) horsfieldii)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU): Заиф, камайиб бораётган Ўрта Осиё эндемик тури. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Мамлакатимиз ҳудудининг барча текислик қисмларида тарқалган (қўзғалувчан қумлардан ташқари). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Шимоли-ғарбий Хитой ва Шимолий Покистон.

Яшаш жойлари

Мустаҳкамлашган қумлар, сертупроқ чўллар. Тоғда денгиз сатҳидан 1300 метр баландликкача кўтарилади. Баъзан водийдаги сийрак майсали даштлар ва қишлоқ хўжалиги ерлари (шудгор, полиз ва далалар) га киради.

Сони

Ареалининг салмоқли қисмида сони гектарига 1,5 тадан ошмайди, қолдиқ тоғларнинг ёнбағирларидаги локал текисликларида – гектарига ўртача 11,7 та, тоғолди шағаллиқумоқ текисликларда – гектарига ўртача 7,63 та. Ареалининг қолган қисмида ушбу тур тошбақалар кам сонли. Сони гектарига 45,9-67,3 гача бўлган кичик локал ҳудудлар ҳам маълум.

Яшаш тарзи

Кундуз пайтлари фаол ҳаёт кечиради. Июнь ойида ёзги уйқуга кетади, кейинчалик у қишки уйқуга уланиб кетади. Узунлиги 1-2 метр бўлган ин қазийди. Март ойида уйғонади ва бир неча кундан сўнг жуфтлашади. Апрель ойидан июнь ойигача 2-3 марта 2-6 тадан тухум қўяди. 80-110 кундан сўнг тухумдан ёриб чиққан тошбақачалар қишлаш учун тупроқ остида қолади. Фақатгина кейинги йилнинг баҳорида ер юзасига чиқади. Ҳаётининг ўнинчи йилида жинсий вояга етади. Эфемер ўсимликлар, кўп йиллик ўт ва буталар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Иккинчи Жаҳон уруши даврида Ўрта Осиё тошбақаси гўштидан кўп миқдорда консервалар тайёрлашда фойдаланилган. Антропоген омиллар: яшаш жойлари ўзгариши ва йўқ қилиниши (яйловлардан чорвачилик мақсадида узоқ йиллардан бери ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш оқибатида), қўриқ ерлар ўзлаштирилиши, тижорат (экспорт) мақсадида тошбақаларни овлаш ва тухумларини териш, жумладан, браконьерлик. Табиий яшаш жойларининг ўзлаштирилиши.

Кўпайиш холати

Хусусий парваришхоналарда муваффақиятли кўпайтириш мумкин.

Муҳоваза чоралари

Қизилқум, Сурхон, Нурота давлат қўриқхоналарида ва “Жайрон” экомарказида муҳофаза остига олинган. Экспорт учун ёввойи тошбақаларни овлаш ва тухумини териш тақиқланиши зарур. Турнинг яшаш жойларида муҳофазасини кучайтириш, баҳорги даврда чорва моллари ўтлатилиши назорат остига олиниши лозим. Шунингдек, Навоий вилоятида тошбақалар популяциясини сақлаб қолиш мақсадида буюртмахона ташкил этиш, тошбақаларни кўпайтириш билан шуғулланувчи мавжуд буюртмахоналардан олинган тошбақаларни улар камайиб кетган жойларда интродукция қилиш мақсадга мувофиқ. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган.