Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРОЛ САНЧАРИ (Pungitius platygaster)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

3(NT): Йўқ бўлиб кетиш эҳтимолига яқин бўлган Орол эндемик кенжа тури.

Тарқалиши

Амударёнинг қуйи қисми; ўтмишда – Орол денгизи. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон. Қора, Азов ва Каспий денгизларининг суви чучуклашган қисмларида – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Чучук ҳамда шўр сувларда яшайди, турғун ёки тинч оқимли сув ҳавзаларини афзал кўради.

Сони

Илгари кўп бўлган эди, кейинги ўн йилликлар давомида ареалининг маълум қисмида сонининг узлуксиз қисқариб бораётгани қайд этилган.

Яшаш тарзи

Ўтроқ яшайдиган балиқ. 1 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – апрель–май ойларида. Серпуштлиги – 250 дона увулдириқ атрофида. Асосан, сув ҳашаротларининг личинкалари ва айрим сув бўғимоёқлилари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Сув ҳавзаларида сув режимининг ўзгариши ва унинг ифлосланиши, Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши; келгинди балиқлар рақобати.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Мавжуд ареали, сонини батафсил ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.