Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АМУДАРЁ ГУЛБАЛИҒИ (Salmo oxianus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, Амударё эндемик реликт кенжа тури.

Тарқалиши

Амударёнинг юқори қисми (Сурхондарё, Сангардак ва Тўпаланг дарёлари ҳавзалари); Танхоздарёга келтирилган, Қорадарё ва Норинда иқлимлаштирилган. Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон (иқлимлаштирилган), Тожикистон, Афғонистон. Орол, Каспий, Қора, Болтиқ, Баренц ва Оқ денгизлар ҳавзаларида, Жанубий Европа, АҚШда (иқлимлаштирилган) – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Тез оқадиган, суви совуқ ва туби тош-шағалли тоғ дарёлари.

Сони

Илгари кўп бўлган, кейинги ўн йилликлар давомида кескин камайиб кетди.

Яшаш тарзи

Тоғ дарёлари балиғи. 3-4 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши – сентябрь-октябрь ойларида. Серпуштлиги – 160–3000 увулдириқ атрофида. Асосан сув ҳашаротларининг личинкалари, моллюскалар, йириклари эса балиқлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарёлар оқимининг сунъий тартибланиши натижасида табиий сув режимининг ўзгариши ва унинг ифлосланиши, рекреацион фаолият, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Имкони мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Ҳисор қўриқхонасида муҳофаза қилинади. Яшаш жойларида муҳофаза тартибини ўрнатиш, Саргардак ва Тўпаланг дарёларининг юқори қисмида (Айғиркўл) сув қўриқхонасини ташкил қилиш лозим.