Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОРОЛ СУЛАЙМОНБАЛИҒИ (Salmo aralensis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0(EX): Ер юзида йўқ бўлиб кетган Орол эндемик реликт кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR].

Тарқалиши

Орол денгизи, Амударёнинг қуйи қисми. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон (Орол денгизи ҳавзаси). Каспий, Қора, Болтиқ, Баренц ва Оқ денгиз ҳавзаларида, Жанубий Европа, АҚШда (иқлимлаштирилган) – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Улғайиш даврида денгизда, урчиш даврида дарёда яшаган.

Сони

Ҳар доим кам бўлган. Ўтган асрнинг 30-йилларида Орол денгизида йилига 10 дона атрофида овланган. Охирги марта 1937 йили тутилган.

Яшаш тарзи

Етарлича ўрганилмаган. Ўткинчи балиқ. Урчиши – ноябрь ойида. Майда балиқлар ҳамда қисқичбақасимонлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Номаълум.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Ишлаб чиқилмаган.